Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 триллион сўмга етди
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди
Халқаро қидирувдан 12 йил яширинган аёл Истанбулдан Тошкентга депортация қилинди
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
Абдуқодир Ҳусанов Шавкат Мирзиёевга «Манчестер Сити» либосини совға қилди
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади
Тошкентда бир неча кишини калтаклаган шахс Қозоғистондан экстрадиция қилинди
Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаб, ноқонуний савдони амалга ошираётганларни қўлга олди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида, Тошлоқ туманида яшовчи, 2006 й.т. шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Натижада, ушбу манзилда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 27 кг. 573 гр. “гашиш” ва 3 кг. 967 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. шахс билан ўзаро тил бириктириб, 1 кг. 806 гр. “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини харидорга 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаронинг уйидан ҳам 2 кг. 698 гр. “Мефедрон” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Таъкидлаш лозимки, ушбу синтетик наркотик моддалар Қирғиз Републикасидан олиб келинган.
Бошқа ҳолатда эса Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. шахс бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи 2800 дона “Регапен” ва 957 дона флаконда “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам сотиш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғиз Републикасидан олиб келинган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



