Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:07 / 2023-12-12 1337 0 Ҳодисалар

«Халқ банки» ходими 750 млн сўмни 1Xbet’да ютқазиб қўйган

world-news

Халқ банки ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютказиб қўйган. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Фаррух Рўзиев коррупцияга қарши курашиш куни доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фаррух Рўзиевнинг айтишича, банк тизимида пенсия пулларини тарқатиш соҳасида талончилик ҳолатлари учраб туради.

Бугунги кунда пенсияларнинг 30 фоизи нақд пулда тўланади. Пенсия тарқатувчи аксарият ходимлар ёшлардан иборат. Ёшлар ўртасида 1Xbet (онлайн қимор — таҳр.) деган бало пайдо бўлган. Пенсия тарқатувчи ёш ходимнинг қўлига 100—200 миллион сўм берилади. У пулларни маҳаллага олиб бориб, пенционерларга тарқатиши керак. Бир ёш йигит институтда ҳам ўқимаган, коллежни битирган (кассир лавозимига олий маълумот талаб этилмайди).

Воқеа қайси ҳудудда бўлганини айтмай қўя қолай. Ўша йигит 1Хбет ўйнаб, 750 миллион сўм пенсия пулларини ютқазиб қўйди. Қисқа муддатда.

Яъни у бошқа кассирларнинг пенционерларга тўлаши керак бўлган пулларини олиб, уларникини ҳам ўзи тарқатишига ишонтирган.

Йиғилган пуллар 750 миллион сўм бўлган. Кейин 1Хбет ўйинига тиккан ва ютқазган. Отаси бечора фарзандининг орқасидан шунақанги югурдики, ҳатто боласи юnқазган пулни уйимни сотиб тўлайман, деди.

Ўзи ногиронлиги бор, яшаб турган ҳовлиси бўлган. Ўшани сотиб, тўлашини айтган. У уйни ҳам 400 миллион сўм атрофида баҳолашган.

Охири ҳалиги ота мажбур бўлди, пулни тўлай олмади, ўғли қамалиб кетди. Шу каби ҳолатлар аниқланганда биз прокуратура департаментига мурожаат қиламиз.

Кейин кассирлар учун шу каби ҳолатлар бўйича алоҳида тарғибот ишларини олиб бордик. Бундай қилмиш оқибати нималарга олиб келишини тушунтирдик. Ҳозирда 1Хбет деган бало анча камайди", — деди раис ўринбосари.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш