Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
«Афросиёб» 7 миллион йўловчи ташиш даражасига етди — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
Бугун, 2023 йил 12 декабрь куни “Тошкент – Марказий” темир йўл вокзалида “Афросиёб” поездларида 7 миллионинчи йўловчини кутиб олди.
Маълумотларга кўра, ўтган 12 йил мобайнида ушбу “Афросиёб” замонавий поездларида ташилган йўловчилар сони 7 миллион нафарга етди.
Хусусан, “Тошкент-марказий” темир йўл вокзалида “Тошкент – Бухоро” йўналишида ҳаракатини амалга оширган 770-сонли “Афросиёб” замонавий поездида йўлга чиққан йўловчиларга “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган “7 миллиончи йўловчи” эсталик совғалари топширилди.



Эслатиб ўтамиз, 2011 йил Ўзбекистонга илк бора Испания давлатида ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланувчи 2 та “Афросиёб” замонавий поездлари олиб келинган эди. Ўтган ўн икки йил мобайнида бундай поездлар сони 6 тага етди.
Ҳозирги кунда мазкур поездлар “Тошкент – Самарқанд – Тошкент”, “Тошкент – Бухоро – Тошкент” ҳамда “Тошкент – Қарши – Тошкент” йўналишларида мунтазам қатновини амалга ошириб, ҳар куни 3 минг нафар йўловчини ўз манзилига етказиб қўймоқда.