Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Навалний Владимир вилоятидаги колониядан ғойиб бўлди
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний Владимир вилоятидаги ИК-6 колониясининг рўйхатидан олиб ташланди, уни қаерга ўтказилгани тўғрисида маълумот берилмаяпти, дея хабар бермоқда Кира Ярмиш ўзининг “X” саҳифасида.

Сиёсатчи ва блогернинг тақдири кенг жамоатчиликка номаълумлигича қолмоқда. Навалний тарафдорлари олти кундан бери маҳкум билан боғлана олмаётганликларини даъво қилмоқда.
11 декабрь, душанба куни мухолифатчи суд мажлисига видео ҳавола орқали уланмаган. Бунга сабаб сифатида колониянинг расмий вакиллари 7 декабрдан бери муассасада электр энергияси йўқлигини важ қилиб кўрсатишган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилдан бери Навалний Ив Рочер иши бўйича қамоқда. 2022 йил март ойида блогер фирибгарлик ва судга ҳурматсизликда айбланиб, 9 йилга қамалган эди.
Ўша йилнинг октябр ойида унга экстремистик жамиятни ташкил этиш, экстремизмни молиялаш ва унга даъват қилиш айби қўйилган. 2023 йил август ойида Москва шаҳар суди бу иш бўйича Навалнийни 19 йилга махсус режимли колонияга ҳукм қилди.