Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
«Салимбойвачча» ҳибсга олингани тасдиқланди, Ғофур Раҳимовга эса қидирув эълон қилинмаган — Манба

«Салимбойвачча» лақаби билан танилган 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди, Ғофур Раҳимов эса қидирувда эмас. Бу ҳақда Kun.uz интернет-нашри ўзининг ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этиш керак, Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган “оқ уйи”дан олиб кетилган.
Салим Абдувалиев — Ўзбекистондаги кучли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган. У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.
Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Айни вақтда Тошкентдаги Яшнобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғил отаси.
ИИО Асли ўзбекистонлик тадбиркор, ҳозирда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимовга нисбатан қидирув эълон қилингани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Ғофур Раҳимов — 2018 йил ноябридан 2019 йил июлига қадар Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)да раҳбари лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2010 йилда эса Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланган. 2001 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вице-президенти бўлган.



