Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Молия вазирлиги тизимида 7 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” шиори остида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бугун бу борада ишлар замирида шаффофлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
“Коррупция мамлакатимиз ривожига катта тўсиқдир. Шу боис барча ходимлар, аввало, ўз оиласи, Ватани учун ҳалол меҳнат қилиши лозим.
Вазирлигимизда бу борада қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат харидларига оид “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Давлат харидлари жараёнларида инсон омили иштирокини камайтириш ҳамда соҳани рақамлаштириш мақсадида танлаш ва тендер савдолари 2022 йил 1 январдан мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилиши йўлга қўйилди”, — деди вазир ўринбосари.
Барчамизга маълумки, ҳозирги вақтда давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланган.
Ҳусусан, давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик — қонун ва соҳадаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатларига оид маълумотларни очиқ ахборот манбаларида эълон қилиб бориш амалий аҳамиятга эга.
Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бошқармаси томонидан тақдимот намойиш этилди.
“Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларидан жами 3 минг 699 та манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларациялар олинди. Уларда кўрсатилган маълумотларга асосан 14 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, вазирликнинг ҳудудий тузилмаларида жорий йилнинг учинчи чорагига асосан 7 та салбий ҳолат содир этилган. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 5 та ҳолатда 7 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган”, – деди етакчи мутахассис Ойбек Самадов.