Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

05:20 / 2023-11-29 2425 0 Мақолалар

Сурхондарёда чорвадорнинг ризқига “ўғри” тушди... Қосимов ва Эргашев қандай йўл тутади?

Effect.uz Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кластер ва чорвадорлар масаласига яна қайтди. Чунки, Сурхон элида айрим чорвадорларга мол-қўйларни ўтлаш учун яйлов йўқ, бўлса ҳамки, у қонунга зид равишда тортиб олиниб, кластер томонидан бошқа шахсларга “пулланмоқда”.

Кластерга 30 йиллик ижара шартнома бериши мумкин эмаслиги тушунтирилган бўлсада, ҳозиргача бу борада бирор амалий иш қилингани деярли жамоатчиликка маълум эмас.

Асосийси, вилоятда чорвадорларнинг асосий ёрдамчиси бўлишга ваъда берган Улуғбек Қосимовнинг ҳам кластерга айтганлари унутилгандек гўё. Президент фармони (6059 сонли) билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилган яйлов майдонларининг аниқ ҳисоботи ҳозиргача тўғри юритилмаган.

Қўмитадан ижарага олинган яйловлар шунчаки кластер билан келишув асосида ёки ижара шартнома билан берилаётгани шу пайтгача шу майдонлардан қонуний фойдаланиб келган чорвадорларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Масала ҳақида кўп гапирилган бўлсада, орадан вақт ўтиб, вазият эски хаммом, эски тос. Қосимов кластер раҳбарига “кўзингни очиб ол, одамлар тентак эмас, Президентнинг қарорини тескари талқин қилма”, деган эди.

Хўш, жиддий оҳангда айтилган сўзлар амалда қандай бажарилди? Қўмитанинг янги раҳбари Иқболжон Эргашевнинг Деновдаги, умуман Сурхондарёдаги яйловларга оид муаммолардан хабари борми?

Фермерлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси Чорихон Қодировнинг келтирган сўзлари қанчалик асосли? Муаммоли вазиятга адолатли ёндашадиган вақт аллақачон келмадимикин?

Изоҳлар 0

Фикр билдириш