Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
«Савдо ва ишлаб чиқариш 18 трлн сўмга етказилади, Учтепа Тошкентда етакчи туманлардан бири бўлиши кутиляпти» – Жамшид Қўчқоров
Кеча, 13 декабрь куни Учтепа туманида президент иштирокида бўлиб ўтган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров туманга оид режаларни тақдим этди.
“Учтепанинг Хирмонтепа кўчасида, йўл бўйларида 75 та савдо нуқталари очиш режалаштириляпти. Бундан ташқари, ўрганишларимиз шуни кўрсатяптики, туман бўйича 360 та бинода фойдаланилмай турган 91 минг квадрат жойларни ижарга берса бўлади.
Биламизки, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида тадбиркорлик нуқталари очиш мумкин. Шунинг учун бундай уйлар қиммат. Буни ҳисобга олган ҳолда, 1-қаватдаги уйларни сотиб олиб, тадбиркорликни йўлга қўйишни истовчиларга “Миллий банк” томонидан алоҳида имтиёзли кредит линиясини йўлга қўймоқчимиз.
Туманда, шунингдек, кўпчилик биладиган “Ватан” кинотеатри бор. Бир вақтлар унинг 25 фоизлик улуши давлат ҳисобида қолиб кетган. Ҳозир 75 фоизлик улушига эга тадбиркор объектдан тўлақонли фойдалана олмаяпти. Агар унга тўлиғича ўтказилса, 8 млн доллар инвестиция киритаман ва 350 кишини иш билан таъминлайман, деяпти.
Умуман, режаларимиз бўйича Учтепа туманида келгуси йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 6,7 трлн, савдо ва ишлаб чиқариш 18 трлн сўмга етказилади. Бу борада туман Тошкент шаҳрида етакчилардан бири бўлади”, – деди Жамшид Қўчқоров.