Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Қашқадарё ҳокими масъулиятсиз амалдорларни жазолади
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Президентнинг жорий йил 24-25-октябрь кунлари вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш ва бир қатор соҳаларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, вилоятда жорий йилда 26 та лойиҳа доирасида қиймати 1,1 трлн. сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда аммо, бу талабнинг қондириш борасида жуда паст кўрсаткич бўлиб келмоқда.
Бу йўналишда вилоятнинг Миришкор, Касби, Чироқчи, Нишон туманларида 2022-2023 йилларда бирорта ҳам янги лойиҳалар амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмаган.
Бундан ташқари, кредит маблағларини ўзлаштириш, лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда муаммоли кредитларни ундириш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилиниб, хато ва камчиликларга йўл қўйган Нишон, Шаҳрисабз, Қарши, Қамаши Яккабоғ, Миришкор, Косон, Ғузор туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда Муборак, Миришкор, Кўкдала, Ғузор, Деҳқонобод, Нишон ва Касби туманлари ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари Агробанк, Халқ банк, Турон банк вилоят филиаллари томонидан олиб борилган ишлар қониқарсиз деб топилди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар-жойларини тайёргарлиги, ҳудудий инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, экспорт масалалари, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари, маҳалла ва қабристонлар ободлиги, жойларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этилиши каби бир қатор масалалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди ва кун тартибидаги масалалар бўйича камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда чоралар қўлланилиши қайд этилди.