Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
«Исроил эгаллаб олган ерларини асл эгасига қайтариб бериши керак» — Эмина Эрдоған
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг рафиқаси Эмина Эрдоған Хоним “Фаластин учун бир юрак” йиғилишида нутқ сўзлади.
Туркиянинг биринчи хоними ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 5 доимий аъзосига бир нечта саволлар билан юзланди.
"Исроил давлати ҳамда дунёда тинчлик ва тартиб ўрнатиш учун масъул бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 5 доимий аъзосидан сўрамоқчиман; Ушбу шафқатсизликни тўхтатиш учун қанчалик даражада муҳим ўлим бўлишини кутмоқдасиз?
Виждони кар бўлиб, жим турган халқаро ҳамжамиятдан сўрамоқчиман; Бу 40 кунлик шармандалик даврдан кейин сиз қайси ҳуқуқ билан дунёдаги тинчлик ва адолатни, инсониятнинг умуминсоний қадриятларини ҳимоя қилмоқчисиз?
Charlie Hebdo журналида ҳалок бўлганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун саф тортган ва ўша фотосуратга катта иштиёқ билан суратга тушган жаҳон етакчиларининг Ғазодаги бегуноҳ халққа нисбатан сукунатидан қандай маъно чиқаришимиз керак?
Инсон ҳуқуқлари декларациясида ва кўплаб халқаро шартномаларда ҳуқуқлари ҳимояланган “инсон” таърифи фақатгина Ғарб томонидан белгиланган чегаралардагиларни қамраб олмоқдами?”, — деб саволини баён қилди Эмина Эрдоған.
Ўз нутқи давомида Туркия президентининг рафиқаси Исроилни Фаластин ҳудудида ўтказаётган ҳарбий операцияларини қоралаб, тинч аҳоли истиқомат қилаётган уйларни бомбардимон қилишни тўхтатишга чақирди.
“Биз бир ҳаётни бошқасидан ажратадиган ҳамда ўзига тегишли бўлмаган ҳамма нарсани қадрсизлантирадиган бу зулматга таслим бўлмаймиз.
Биз тили, дини, ирқи, рангидан қатъи назар, инсонни раҳм-шафқат билан қамраб олган ва уларни табиатан қадрли деб билган глобал тушунчани ҳимоя қиламиз.
Биз бегуноҳ инсонлар, қочқинлар, аёллар ва болаларни, бир сўз билан айтганда, одамларни қаердан келганига қараб баҳолайдиган камситувчи менталитетга тоабад қарши турамиз.
Ғазоликлар ва халқаро матбуот ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, гуманитар ёрдам ходимлари, уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган халқаро ҳамжамият муваффақиятсизликка учраганига қарамасдан, инсоният учун ўз ҳаётлари эвазига қўриқлаётган бўлсаларда, биз ҳам сулҳ эълон қилингунига қадар қаерда бўлишимиздан қатъий назар, келинг, улар учун турган жойимиздан, қўлимизда мавжуд бор имкон ва воситалар билан уларга ёрдамчи бўлайлик.
Ҳаммамиз биргаликда, янги жамоат майдонига айланган ижтимоий тармоқларда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, тинчлик ва инсонпарварлик ёрдамига чақирувимизни давом эттирайлик.
Биз фаластинлик болалар ва ёшларга ўлиш ёки ўлдирилишдан бошқа инсоний қадр-қимматга лойиқ келажак қарздормиз.
Шунинг учун энди икки давлат томонига ҳам ваъда қилинган ечим, ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолган, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган тўлиқ мустақил Фаластин давлатини ўз ичига олган узоқ вақтдан бери кечиктирилган тинчликни ўрнатиш вақти келди.
Минтақа ва ҳатто дунёнинг тинчлиги ва осойишталиги учун Фаластиннинг сабабсиз ишғолига чек қўйилиши ва Исроил эгаллаб олган ерларини асл эгаси фаластинликларга қайтариб бериши керак.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти каби халқаро ташкилотлар ҳузурида Исроил томонидан вайрон қилинган мактаблар, боғлар ва касалхоналарни тиклаш учун жамғарма ташкил этилиши керак”, — деди у.