Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Туркия «XXI аср Гитлери»нинг устидан Халқаро жиноий судга ариза берди
Анқара Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни Ғазо секторидаги геноцидда айблаб, Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан мурожаат қилди, дея хабар берди Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси адвокати Метин Кулунк Х ижтимоий тармоғида.
“Бугун биз Туркия Республикаси фуқароларининг виждонини ифодалаган ҳолда, Гаагадаги Халқаро жиноий судга XXI аср Гитлери – Исроил Бош вазири Нетаняхуга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилдик”, - деб ёзган адвокат.

У даъвонинг биринчи саҳифасини эълон қилиб, у 23 саҳифадан иборатлиги ва Халқаро жиноий судга юборилишини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия президенти Эрдоған Анқара Исроилни “ҳарбий жиноятчи” деб эълон қилиш устида иш олиб бораётганини айтганди. У Туркия Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни энди суҳбатдош деб ҳисобламаслиги, бироқ Туркия разведка хизмати раҳбари Исроил билан алоқаларни давом эттираётганини таъкидлаганди.