Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:36 / 2023-11-10 728 0 Сиёсат

UNFF Ўзбекистонда «Яшил Макон» миллий лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми (UNFF) котибияти директори Жулиэтте Биао билан учрашди.

world-news

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда UNFF билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, UNFF Котибияти раҳбарига Ўзбекистонда Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган дарахт экиш, Орол денгизининг қуриган тубида деярли 2 миллион гектар майдонда саксовулзорлар бунёд этиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув доирасида UNFF котибияти билан Ўзбекистонда ўрмонзорлаштириш ишларига илмий ёндашувни ривожлантиришда, «ақлли» қишлоқ хўжалигини татбиқ этиш ҳамда ўрмонларни барқарор бошқаришда БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича форуми кўмагини жалб қилишга келишиб олинди. 

Шунингдек, томонлар Яшил макон умуммиллий лойиҳасини амалга оширида ҳамкорлик қилиш, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида юқори малакали экспертлар маърузаларини ташкил этиш, шу билан бирга Ўрмон хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида тренинг ва семинарлар ўтказиш борасида келишувга эришдилар.

Қолаверса, ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Бош котиби ёрдамчиси Жулиэтте Бяо хоним Ўзбекистонда экология ва ўрмон хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларда UNFFнинг фаол иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирди. БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми (UNFF) котибияти директори ташкилот нафақат ўрмон хўжалиги ва боғдорчилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беришга, балки Экология вазирлиги мутахассисларини малака ошириш учун қабул қилишга ҳам тайёр эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун, БМТнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми 2000 йилда ташкилотнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши томонидан ташкил этилган. Мақсад барча турдаги ўрмонларни бошқариш, сақлаш ва барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда узоқ муддатли сиёсий мажбуриятларни мустаҳкамлашдир.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш