EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Туғруқхонага ишга киритиб қўйиш учун пора олган мансабдор қўлга олинди

Туғруқхонага ишга киритиб қўйиш учун пора олган мансабдор қўлга олинди

Маълум қилинишича, Самарқандда мансабдор фуқарони туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш учун 1 400 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берган.

Таъкидланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг ўриндошлик асосида янги технологиялар бўйича директор ўринбосари Т.М. фуқаро Х.ни танишлари ёрдамида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуруқхонага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 1400 доллар беришига келишиб олишган. Т.М. ушбу пул маблағларини олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив