Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда 2024 йил 1 миллион тонна балиқ етиштирилиши кутилмоқда
Бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторида Ўзбекистонда келгуси 2024 йилда 1 миллион тонна балиқ етиштириш зарурлиги таъкидланган.
Президент мутасаддиларга Cловения тажрибаси асосида 50 та замонавий кичик ҳовузларни ишга тушириш, 35 минг гектар сунъий ҳавзаларга аэратор ўрнатиб, ҳосилдорликни 3-4 баробар ошириш, хонбалиқ, лосось, осётр каби совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликларни 35 тага етказиш бўйича топшириқ берган.

Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилган.
Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.
Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланган.
Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.