Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Йилига ўртача 100 млн доллар даромад бой бериляпти – Президент боғ ва токзорларда ҳосилдорлик пастлигини танқид қилди
Бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда ҳудудлар раҳбарларига шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берилган.
Йиғилишда ҳосилдорлиги паст 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорларда йилига ўртача 100 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланган. Лекин, ҳеч бир туман ҳокими бу борада айтарли иш қилмаётгани танқид қилинган.
Хусусий инвестицияларни жалб қилиб, яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш муҳим. Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.

Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди. Томорқаларда эртаки ва такрорий экинлар майдонини 1 миллион 61 минг гектарга етказиб, 500 минг аҳолини банд қилиши зарур.
Томорқа эгаларига зарур мини техника учун божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш белгиланди.