Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Фарғона водийсида болажонларга экологияга оид брайл алифбосидаги китоблар совға қилинди
Брайл алифбосида экологик муаммолар эртак қаҳрамонлари орқали тасвирлаб берилган.
“Қаҳрамонлар даври” болалар экологик ҳаракати томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Меҳрли қўллар” маркази кўмагида кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Ана шундай акциялардан бири Қўқон шаҳридаги мактаб-интернатида ташкил этилди. Тадбир доирасида болаларга экологияга оид брайл алифбосида ёзилган китоблар совға қилинди. Ҳар бир таълим муассасасининг кутубхонасига “Қаҳрамонлар даври” болалар эко-сериясининг дастлабки 2 сони тақдим этилди.
Брайл алифбосида таржима қилинган ва чоп этилган “Пластикакл ким?” ва “Доктор Чихахл ва унинг даҳшатли сири” эртаклари, шунингдек, ушбу китобларнинг болалар спектакли форматида ёзилган аудио версиялари ўрин олган.
Бу китобларда экологик муаммолар эртак қаҳрамонлари орқали тасвирлаб берилган. Тадбир давомида болалар эртакларни қизиқиш билан тинглашди, викторина саволларига фаол жавоб беришди.Шунингдек, болажонларга эртак қаҳрамонларини ясаш учун пластелин тўпламлари совға қилинди.
Қувонарлиси, болалар экологик муаммоларга бефарқ эмасликларини кўрсатдилар. Улар ер ва сувнинг чиқиндилар билан ифлосланиши оқибатлари, глобал исиш нима учун содир бўлиши ва иқлим ўзгариши нималарга олиб келиши ҳақидаги билимларини намойиш этдилар.
Саволларга фаол жавоб бериб, табиатни асраш муҳимлигини муҳокама қилган ўғил-қизлар болалар экологик ҳаракатининг фаол иштирокчиси бўлиш, ўзларини сайёрамиз ҳимоячиси ва қаҳрамонига айланиш истагини билдиришди.
Шунингдек, Наманган вилоят Экология бошқармаси ходимлари билан биргаликда Косонсой туманида жойлашган 45-сонли “Нурли маскан” мактаб-интернатида ҳам брайл алифбосидаги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар ўртасида турли кўнгилочар ўйинлари ўтказилиб, Экология вазирлигининг совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида болажонлар билан бирга мактаб ҳовлисига 100 тупдан зиёд манзарали кўчатлар экилди.
Маълумот учун, лойиҳа Фарғона водийсининг бешта шаҳрида – Марғилон, Фарғона, Қўқон, Асака ва Косонсойдаги кўриш имконияти чекланган болалар мактаб-интернатларида бошланган.