Сўнгги янгиликлар
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
«Сентоб»нинг энг яхши туризм қишлоғига айланиши Президентнинг соҳага бўлган юксак эътибори самарасидир» — Азиз Абдуҳакимов
Самарқандда UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида «Best Tourism Villages 2023 Awards» (2023 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи) номинацияси бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоятининг «Сентоб» қишлоғи ғолиб бўлди.

«Ўзбекистон Президентининг туризм сектори ва, энг аввало, аҳоли турмуш фаровонлигига бўлган эътибори ва ташаббуслари натижасида бугун юртимиз қишлоқларини бутун дунё тан олмоқда. Навоий вилоятидаги «Сентоб» қишлоғининг «Энг яхши туризм қишлоғи» номинациясидаги ғолиблиги, шубҳасиз, мана шу ислоҳотлар самарасидир!», — деди UNWTO Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати Ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили эса туризм қишлоқларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
«Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси қишлоқлардаги ҳаётни янада яхшилаш борасидаги ишларимизнинг дебочаси, холос. Биз туризмни қишлоқ ҳаёти тараққиётининг драйверига айлантиришни мақсад қилганмиз», — деди З. Пололикашвили.
Маълумот учун, «Сентоб»га 2023 йилнинг 17 март куни расман туризм қишлоғи мақоми берилган. Қишлоқда мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Германия, Италия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, энг яхши туризм қишлоғи бўлиш учун номзодлар рўйхатига Ўзбекистоннинг жами 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги «Конигил», Навоий вилоятидаги «Сентоб», Сурхондарё вилоятидаги «Сангардак», Жиззах вилоятидаги «Ухум» ва Фарғона вилоятидаги «Аввал» туризм қишлоқлари киритилганди.
UNWTO аъзо мамлакатлар қишлоқлари ўтган йиллардагидек тўққизта асосий йўналиш бўйича баҳоланди: «Маданий ва табиий ресурслар», «Маданий ресурсларни тарғиб қилиш ва сақлаш», «Иқтисодий барқарорлик», «Ижтимоий барқарорлик», «Экологик барқарорлик», «Туризмни ривожлантириш ва қиймат занжири интеграцияси», «Туризмни бошқариш ва устуворлик», «Инфратузилма ва коммуникациялар», «Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик».
Номинациялар ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: «Бест Тоурисм Виллагес 2023 Аwардс» номинацияси UNWTO томонидан 2021 йилда таъсис этилган. Асосий мақсад нафақат ривожланган ҳудудларга, балки ўз қадриятларини сақлаган ва анъаналарини тарғиб қилаётган қишлоқларга ҳам сайёҳлар эътиборини жалб қилишдир. Маросим бу йил учинчи бор ўтказилди.



