Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:51 / 2023-07-21 719 0 Спорт

Тошкентдаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар тенгсиз деб топилди

Тошкент катта нуфузга эга бўлган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги XVII Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

world-news

2023 йил 14-20 июль кунлари Тошкент катта нуфузга эга бўлган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги XVII Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Чемпионатда қитъанинг 16 та мамлакатидан 400 нафар иқтидорли салоҳият эгалари рапид, стандарт ва блиц йўналишларида ғолиблик учун дона суришди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бош ҳомийлиги остида ўтган мусобақа ёш шахматчилар учун ҳақиқий маҳорат мактаби ва тажриба алмашиш, шунингдек ўз имкониятларини жиддий назорат қилиш учун замин яратди. 20 дан ортиқ халқаро тоифадаги арбитрлар ҳар бир партияни диққат билан кўздан кечириб боришди. Ўз ёш тоифаларида кўплаб Ўзбекистонлик ўқувчилар турли пробали медалларга эга чиқди.

Халқаро шахмат байрамида жами 108 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди. Қитъада етакчилар қаторида бораётган Хиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистон вакиллари бу сафар ҳам ўз ўринларини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқди ва жами медаллар сони бўйича Ўзбекистон жамоаси 12 та олтин, 9 та кумуш ва 16 та бронза медали билан шоҳсупанинг юқори поғонасига жойлашган бўлса, 8 та олтин, 5 та кумуш ва 3 бронза медали билан Мўғилистон жамоаси иккинчи, шунингдек 7 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан Ҳиндистон жамоаси кучли учликдан жой олди.

Чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими ҳам ўзгача байрам шукуҳида ўтди, чунки айнан 20 июль – Халқаро шахмат куни. Эътиборлиси, ушбу байрам 1966 йилдан бери шахмат куни сифатида эътироф этилади.

Тадбир давомида мусобақани ташкил этишда ёрдам берган мутасаддиларга федерация томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Рапид йўналишида тезкор шахмат бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Умида Омонова ўз ёш тоифасида қитъа чемпиони бўлди, шунингдек бу йўналишда Нилуфар Имомқўзиева, Малика Норқулова, Эъзозбек Махмудовга олтин медаллар топширилди. Блиц йўналишида ҳам Умида Омоновага тенг келадиган рақиба топилмади.

Зилола Актамова, Малика Жумаева, Дилноза Нуриллаева, Лазизбек Шавкатов, Малика Норқуловалар юқори пробали медаль соҳиби бўлдилар. Классик йўналишда эса Гулдона Каримова, Асроржон Омоновлар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу сафарги Осиё чемпионатида турнир ҳамкорларидан бири ID chezz компанияси томонидан ҳар бир ўйиннинг жонли намойиш этилиши алдовларни, ўйин қоидаси бузилишларини аниқлаб берди ва ҳар бир турнир шаффоф ўтишини таъминлади. Шундай қилиб, ҳаяжонларга бой бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам якунига етди. Энди ёш шахматчилар келгуси халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш