Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Пойтахт ҳокимлиги нима учун «Пахтакор»га 7 миллиард сўм ўтказиб берганини изоҳлади

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор” ФК учун 7 млрд сўм ажратди. Бу эса тармоқларда жуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Муҳокамаларга сабаб бўлаётган масала юзасидан ҳокимлик баёнот берди. Баёнотда айтилишича, “Пахтакор” учун сўралган маблағ маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмидан қоплаб берилади.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 30-апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорига асосан “Пахтакор” футбол клуби Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига бириктирилиши ва ҳокимият бош ҳомий бўлиши белгиланган. Бу эса футбол клубининг харажатлари асосан Шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмидан қоплаб берилишини англатади.
Айни кунда “Пахтакор” ФК МЧЖнинг 334 нафар ходими бор, уларнинг 200 га яқини спортчилар бўлиб, булар – асосий таркиб, аёллар, ёшлар, футзал ҳамда уларнинг турли ёшдаги жамоалари ҳамда мураббийлардир.
Жамиятнинг қолган аъзолари эса ОФК ва ЎФА регламенти асосида ишловчи хизматчилардир. “Пахтакор” ФКнинг академиясида эса бугунги кунда 300 дан ортиқ ёшлар таълим олаётган бўлиб, уларнинг мураббийлари ҳам МЧЖ ходимлари саналади.
Ушбу жамоанинг меҳнат ҳақи, балансдаги 2 та база, 8 та стадионни сақлаш, футболчиларни витаминлар билан таъминлаш, зарур техник жиҳозлар хариди, вилоятлардаги ва чет эллардаги сафарлар харажатларининг барчаси таъсисчи, бош ва бошқа ҳомийлар зиммасидадир.
Шунга кўра, “Пахтакор” ФК МЧЖ раҳбариятиннинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023-йилнинг 13-июл куни юборилган хатида 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига асосан 2023-йилнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал тўловлар ва ўйин ўтказиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун клубга 7 млрд сўм маблағ ажратилиши сўралган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 433-14-0-Қ23 сонли қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилган. Бу маблағ футболни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, уни кимгадир тегишли тизимни молиялаштириш деган талқин ноўрин”, — дейилади баёнотда.



