Сўнгги янгиликлар
Эко-рейд. Тўрақўрғонда толни кесиб юборганлар 12 млн сўмдан жаримага тортилди

Эко-рейд. Тўрақўрғонда толни кесиб юборганлар 12 млн сўмдан жаримага тортилди

Ерни ўзлаштириш мақсадида тол дарахтини ноқонуний кесиб юборган шахслар жаримага тортилди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Тўрақўрғон туман бўлими ва Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказилган профилактик рейд тадбир давомида Тўрақўрғон тумани "Бозорбоши" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёнинг оқим бўйлаб ўнг қирғоқ минтақа ҳудудида шу маҳаллада яшовчи фуқаролар А.С, А.М ҳамда "Бахт" МФЙда яшовчи фуқаро А.Х  тегишли органлар рухсатисиз тол дарахтларини ва буталарни ер ўзлаштириш мақсадида ўзбошимчалик билан кесиб, илдизларини экскаватор ёрдамида суриб ташлаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Баённомага кўра, уларнинг ҳар бирига 1 млн 350 минг сўмдан жарима ва ҳар бирига 12 млн 825 минг сўмдан ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, суд органига даъво киритилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив