Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Уйчи тумани собиқ ҳокими вафот этди
Уйчи туманининг собиқ ҳокими Турсунпўлат Мирзамаҳмудов 72 ёшида вафот этди. Турсунпўлат Мирзамаҳмудов 1950-йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 1975-йили Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
1978—1981-йилларда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-текшириш институти аспиранти, 1981—1990-йилларда Тошкент политехника институти Наманган филиали ассистенти, 1990—1992-йилларда Ўзбекистон компартияси Уйчи туман қўмитаси котиби, ЎзХДП туман кенгаши иккинчи котиби, 1992-йилда Уйчи тумани ҳокими ўринбосари, 1992—1994-йилларда Президент девони референти бўлган.
1994—1999 йилларда Уйчи тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
У 1999—2015 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти) самарали фаолият олиб борди, иқтисод фанлари номзоди, профессор илмий унвонларига эга эди.
Турсунпўлат Мирзамаҳмудов 2020 йили “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганди.