Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамраева 76 ёшида вафот этди
Гули Ҳамраева мамлакатнинг етакчи балеринаси эди.

Оъзбек балет санъатининг етук истеъдод эгаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Хамраева Гули Раззоқовна 76 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси, меҳрибон ва жонкуяр устоз сифатида бутун умрини балет санъатини ривожлантиришга бағишлаган.
Унинг «Бахчирайский фонтан», «Дон Кихот», «Эсмералда», «Дилором», «Амулет любви», «Спартак» ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
«Ўзбекистон халқ артисти Хамраева Гули Раззоқовнанинг бевақт вафоти муносабати билан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси устоз санъаткорнинг оила аъзоларига ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Маданият ва туризм вазирлиги жамоаси Хамраева Гули Раззоқовнанинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Гули Ҳамроева - 1946 йил Тошкентда туғилган. У Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевни қизи.
Гули Ҳамроева 1966 йил Тошкент хореография билим юртида таҳсил олган. Шу йили Навоий номидаги Катта опера ва балет театрида балет раққосасиси бўлиб ишлаган. У 2002 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабининг ректори лавозимида ишлаган.



