Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайди» — Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков «Маданият ва маърифат» телеканали вазирлик таркибига қўшиб берилиши юзасидан билдирилаётган фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни ўрганиб чиқди.
“Ассалому алайкум, қадрли маданият ва маърифат соҳиблари, азиз дўстлар! Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Карвон» телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси (ID-78167 (V-1) тайёрланиб, бир неча кун аввал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – project.gov.uz'да эълон қилинди.
Қувонарлиси, мазкур қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ҳамда ижтимой тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳафта давомида трендга чиққан «Маданият ва маърифат» телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди.
Бу жўшқин чиқишлар тўлқинида эътиборимни тортган масалалар қаторида қуйидагиларни алоҳида белгилаб олдим:
1. Телеканал номини ўзгартирмаслик;
2. Илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
3. Моддий-техник база масаласига ечим топиш;
4. Меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;
5. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.
Бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур деб биламан. Зеро шу юрт, шу халқ вакиллари сифатида барчамиз умумий мақсад йўлида – миллатни юксалтириш, юрт равнақига ҳисса қўшиш йўлида камарбастамиз.
«Маданият ва маърифат» телеканали атрофидаги жўшқин баҳсларда холис иштирок этган барча зиёлиларга юракдан ташаккур айтаман.
Ойдин кунларга етишмоқ йўлидаги хайрли сайʼ-ҳаракатларимиз яхши самараларга етказсин, барчаларимизни муборак кунлар фазилатидан насибадор қилсин” – деб ёзди вазир ўзининг Telegram каналида.