Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Халқаро Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинаётганини маълум қилди.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ҳамда болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарди.
“Бугун, 2023 йил 17 март куни Халқаро жиноий суднинг Иккинчи судгача бўлган палатаси Украинадаги вазият юзасидан икки шахсни ҳибсга олишга ордер берди. Булар —жаноб Владимир Владимирович Путин ва хоним Мария Алексеевна Львова-Белова”, — дейилади Халқаро жиноий суд хабарида.
Халқаро жиноий суд Путин ва Львова-Белова украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумон қилинаётганини маълум қилди.
Пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тергов комиссияси украиналик болаларнинг Россияга олиб кетилиши уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
“Жаноб Владимир Владимирович Путин, Россия Федерацияси Президенти, аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш ва аҳолини (болалар) Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан ноқонуний олиб ўтиш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир”, — дейилади хабарда.
Халқаро жиноий суд судяларининг қўшимча қилишича, улар Путин бу жиноятлар учун ҳам жиноятларнинг бевосита иштирокчиси, ҳам қўл остидагилари унинг розилиги билан ёки розилигисиз бу жиноятларни содир этган раҳбар сифатида шахсан жавобгар деб ҳисоблаш учун етарли асосларга эга.