Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар Осиё ва Океания чемпионига айланди
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ёшлари кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритиб, Осиё ва Океания чемпионига айланди. Бу ҳақда ЎзХоккей федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 15 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд терма жамоасига қарши муз майдонига чиқиб, яна бир бор ғалаба қозонган. Учрашув 10: 2 ҳисобда якунланган.
Баҳсда Жасурбек Рустамхонов яна бир бор покерни, Темур Багаутдинов дублни, Муҳаммаддиёр Ғаниев, Саид-Аҳмад Раҳматуллаев, Лорен Петросян ва Муҳаммадали Баҳодировлар дарвозага шайбани киритган.

Таъкидланишича, эртага, 17 март куни Тошкент вақти билан соат 14:00да терма жамоамиз Осиё ва Океания чемпионатлари доирасидаги сўнгги бешинчи учрашувини ўтказади. Мағлубиятга учраган тақдирда ҳам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибларидан юқорироқ бўлгани учун турнир ғолибига айланади.