Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«PATWA International Travel Awards»: Маданият ва туризм вазирлиги Германияда энг яхши вазирлик сифатида эътироф қилинди
Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги Германияда «Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги» дея эътироф этилди.
Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган « PATWA International Travel Awards 2023» йиллик тадбирида Маданият ва туризм вазирлиги «Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги» нуфузли мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов қабул қилиб олган.
Таъкидлаш жоизки, «PATWA» ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган «ITB Берлин» («Internationale Tourismus-Börse Berlin») доирасида «PATWA International Travel Awards» тадбирини ташкил қилади. Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист, экспонент ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.
Маълумот учун, «PATWA International Travel Awards» мукофоти авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади. 7–9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «ИТБ Берлин» туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди.