Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда 5500 кишилик марафон ўтказилади
12 март куни бўлиб ўтадиган мазкур марафонда 34та давлатдан югурувчилар иштирок этади.

10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида V International Tashkent Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 шаҳрида бир вақтда ўтказиладиган «Янги Нафас» оммавий югуриш мусобақаси арафасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги миллий олимпия қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
V International Tashkent Marathon пойтахтда 5500 нафар иштирокчини бирлаштиради. Ушбу сон Енгил атлетика федерацияси томонидан муҳим сана — бешинчи марафон шарафига таклиф этилган. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов Адҳам Икромов таъкидлаганидек, Интернатионал Ташкент Маратҳонъни хорижлик спортчилар ва югуриш спорти ихлосмандлари қизиқиш билан кузатиб боришади. Бугун 34 та давлатдан югурувчилар марафонда иштирок этиш учун ариза топширишди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги марафон World Athlets’нинг халқаро мусобақалар тақвимига киритилган. Классик марафоннинг лицензияланган стандартини бажарган ҳолда: аёллар учун - 2:26:10 ва эркаклар учун - 2:08:10 вақт белгиланди, спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига лицензия ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.
Марафон масофасида иштирок этиш истагини билдирган ўзбекистонлик спортчилар орасида ўтган мавсумлар совриндорлари Закирилло Маматқулов ва Владислав Мамедовлар ҳам бор. Ярим марафон масофасида эса 2022 йил ғолиблари Азиза Мирзакбарова ва Екатерина Тунгусковалар тўқнаш келишади. Ярим марафонда 10 000 метрга югуриш бўйича Ўзбекистон рекордчиси Цитора Ҳамидова ҳам танаффусдан сўнг ўзини марафонда синаб кўради.
Ўзбекистоннинг энг кучли спортчиларидан бири, ШҲТ Тошкент яриммарафони ғолиби Шоҳрух Давлатов ҳам ярим марафонда иштирок этиш учун ариза топширди. Қайд этиш керакки, бу унинг Кениянинг Итен шаҳридаги ўқув-машғулот йиғиндан кейинги илк чиқиши бўлиб, у ерда спортчи дунёнинг энг яхши югурувчилари билан бирга машғулот ўтказган.
«Янги Нафас» спорт ҳаракатининг «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз» ягона шиори ўтказилаётган V International Tashkent Marathon доирасида 3 км масофага югуриш учун бутун мамлакат бўйлаб тахминан 75 минг иштирокчи бирлашади. Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги 57 та олий ўқув юртидан 25 мингдан ортиқ талаба ҳам пойгада иштирок этади.
«Янги нафас» оммавий югуриш мусобақасининг мослашувчан формати бутун мамлакат бўйлаб турли ёшдаги фуқароларни бирлаштириш имконини беради. Шу билан бирга «Янги нафас» ижтимоий ҳаракати аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига рағбатлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг шаҳар ва туманларида хайрия оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилади. Мусобақага тайёргарлик кўриш учун ҳар бир вилоятда вилоят ҳокимликларида тезкор штаб ташкил этилган. Энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилар эсдалик совғалари ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.
«Янги нафас» кенг кўламли спорт ҳаракати унинг ташкилотчилари бўлган Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фан ва инновациялар вазирликлари, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг самарали ҳамкорлиги самарасидир. Ҳудудларда ўтказиладиган «Янги нафас» пойгаларига Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган 250 нафар малакали ҳакам ва мураббийлар ҳамда 300 нафарга яқин кўнгиллилар жалб этилади.
Шунингдек, брифингда, 11 март куни бўлиб ўтадиган V International Tashkent Marathon арафасида «Пахтакор» стадионида фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватловчи икки авлодни бирлаштирган «Kids Run» болалар омавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш мусобақаси ўтказилиши ҳақида ҳам сўз юритилди.



