Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
“Бавария” ПСЖ юлдузларини чемпионлар лигасидан чиқариб юборди
Шунингдек, “Милан” ҳам “Тоттенхем”дан устун келиб кейинги босқичга йўл олди
Бугун Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Бавария" - ПСЖ баҳси бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мюнхенликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 61-дақиқада Шупо-Мотинг ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Гнабри фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шу тариқа, Нагельсманн шогирдлари кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди, ПСЖ эса ўз юришини нимчорак финалнинг ўзидаёқ тўхтатди.
“Бавария” – ПСЖ 2:0 (биринчи ўйин 1:0)
Голлар: 1:0 – 61 Шупо-Мотинг, 2:0 – 89 Гнабри.
“Бавария” – Зоммер, Станишич, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис, Шупо-Мотинг (Сане, 68), Мюллер (Жоау Канселу, 86), Коман (Гнабри, 86), Мусиала (Мане, 82).
ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Рамос, Данилу Перейра, Маркиньос (Мукиеле, 36; Битшиабу, 46), Мендеш (Бернат, 82), Верратти, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 76), Витинья (Экитик, 81), Месси, Мбаппе.
Шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган яна бир учрашув "Тоттенхэм" - "Милан" баҳси ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Дастлабки учрашувда 1:0 ҳисобида зафар қучган "россонерилар" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
“Тоттенхэм” – “Милан” 0:0 (биринчи ўйин 0:1)
“Тоттенхэм” – Форстер, Эмерсон (Ришарлисон, 70), Дэвис, Лангле, Ромеро, Перишич (Порро, 53), Хейбьерг, Кулусевски, Скипп, Сон Хын Мин, Кейн.
“Милан” – Меньян, Томори, Тиав, Калулу, Эрнандес, Беннасер, Крунич, Браим Диас, Тонали, Ориги, Жуниор Мессиас (Салемакерс, 56), Жиру, Рафаэл Леау.
Огоҳлантиришлар: Ромеро (17), Лангле (21).
Четлатиш: Ромеро (78).