Qidirish

01:28 / 2023-02-28 510 0 Спорт

«Йўл танламаслар жанги» — Тошкентда «Jeep sprint» мусобақаси бўлиб ўтди

Тадбир Маданият ва туризм вазирлиги, Авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

world-news

26 февраль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Оқсоқотасой ҳудудида “Jeep sprint” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, мусобақада 50 дан зиёд профессионал ва 20 га яқин ҳаваскор, хусусан, Россия, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлардан келган иштирокчилар ўзларининг мусобақа учун махсус тайёрланган транспорт воситаларида иштирок этишди.

Улар “AVT” (квадрацикллар) йўналишида, йўл танламас автомобиллар бўйича “Light” йўналишида ва йўл танламас автомобиллар бўйича “Extreme” йўналишида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Биз бу мусобақада фақат соврин учун қатнашганимиз йўқ. Сабаби, “Jeep sprint” пойгалари кутилмаган воқеаларга, таваккалга бой. Бугунги баҳс ҳам биз учун қизиқарли ўтди. Ғолиб бўлиш осон кечгани йўқ.

Бундай мусобақаларда аввал ҳам қатнашганман. Ўтган сафар учинчи ўринни олгандик, бу гал эса қийинроқ бўлсада, биринчи ўринни эгалладик”, — деди “Gynesis” жамоаси ҳайдовчиси Дмитрий Фесенко.

Маълумот учун, Дмитрий Фесенко йўлтанламас автомобиллар бўйича “Light” йўналишида шериги Тимур Яруллин билан бирга маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Мусобақа якунига кўра “AVT” (квадрацикллар) йўналишида “Stels” жамоаси 1 ўринни, “Товоқсой” жамоаси 2 ўринни, “The Best Chust” жамоаси эса 3 ўринни қўлга киритди.

Йўл танламас автомобиллар бўйича “Light” йўналишида эса 1-ўрин “Gynesis” жамоасига, 2-ўрин “Jazz” жамоасига, 3-ўрин эса “GCC” жамоасига насиб қилди.

Шунингдек, йўл танламас автомобиллар бўйича “Extreme” йўналишида 1-ўринга “Fortuna» жамоаси, 2-ўринга “The Best Chust” жамоаси, 3-ўринга эса “KIP” жамоаси муносиб кўрилди. Ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан ноанъанавий кубоклар, дипломлар, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. 

Қолаверса, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчиларга турли номинациялар бўйича кубок ва мукофотлар ҳам тақдим этилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу мусобақани ташкил этишдан мақсад мамлакатда автомобиль ва мототцикл, квадратцикл туризми, офф-роад туризми (жеэпинг), караванинг ва оилавий саёҳатлар ҳамда экотуризм туризм йўналишларини ривожлантириш, авто-мото туризм йўналишида туристларга хизмат қилаётган тадбиркорлар муаммолар ва таклифларини ўрганиш, мамлакатга ташриф буюраётган авто-мото туристларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, мамлакатнинг туризм имижини янада ошириш, авто-мототуризмни янги туризм йўналиши сифатида ривожлантиришдир.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш