Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ўзбекконцерт» Канизага лицензия беришни рад қилди
Давлат муассасаси хонандага эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик талабини ҳам қўйган.
“Ўзбекконцерт”давлат муассасаси хонанда Канизага лицензия беришни рад қилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, хонанданинг 2023 йил 17 февраль куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 февраль куни лицензия бериш рад этилди.
“Сўнгги вақтларда хонанда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали концерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, — дейилади
Шунингдек, “Ўзбекконцерт” хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш ҳамда эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслиги, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан бир ой муддат берилган.
“Агарда белгиланган муддат ичида ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, унинг концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади”, — деб қўшимча қилинган хабарда.