Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

23:17 / 2022-12-10 658 0 Спорт

«Марокаш босқинчилар билан бирма-бир ҳисоблашмоқда» — Хайрулла Ҳамидов

world-news

Журналист, шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ЖЧ 1/4 плей-оффи доирасида бўлиб ўтган Марокаш Португалия учрашуви учрашувидан кейин фикрларини билдириб ўтди.

“Тарих саҳифаларини варақлар эканмиз, 1458 йили Португалия қироли Афонсу V Марокашнинг бир қисмини босиб олиб, ўз ҳукмини анча вақт ўтказиб келганини кўрамиз.  Кейин мамлакатда испанларнинг экспансияси бошланди. Бу босқин ишлари гоҳида бостирилди, гоҳида яна авж олди. 

19-аср охирларида Марокаш Испания, Франция ва Британия ўртасида талаш бўлди. Суданнинг бир қисмини босиб олган французлар ўлжа илинжида шу диёрга ҳам кўз тикди. Бир муддат англо-француз қизиқишлари билан Марокаш аҳлидан ҳатто Франция армиясига ҳам одам олиб кетиш бошланди. 1911 йилга келиб эса, французлар мутлақ мамлакатга эгалик қилишди. 

Ўтган аср ўрталарида оғир муаммолар гирдобига тушиб қолганида, бу юрт фарзандлари Европадан, хусусан, Бельгиядан иш излаб кетган. Шу боис, ҳозирда Брюссель аҳолиси деганда кўз ўнгимизга марокашликлар келади. катта диаспора етишиб чиқди. 

Ҳар куни эфирга узатилатиётган рекламада айтилганидек, муносабатларни майдонда ҳал қилиб олишга кўчганда, Марокаш ҳар бир мамлакат билан ҳисоблашаётгандек. 

Олдин Бельгия, кейин Испания, сўнг Португалия. Босқинчилар рўйхатида Франция ва Британия борлигини ҳисобга олсак, ярим финални ҳам интиқлик билан кутамиз”, — деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш