Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
ФНҚИЗ хомашёни қайта ишлаш ҳажмини икки баробар кўпайтиришни режалаштирмоқда
Модернизация жараёни тугаллангач, 2024 йилга келиб ФНҚИЗда хомашёни қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга, яъни йилига 2 млн тоннагача, углеводородларни қайта ишлаш чуқурлигини эса 87 фоиздан 92 фоизгача ошириш имконияти туғилади.
“Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ ХК томонидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизациялаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда SANEG матбуот хизмати.
Модернизация жараёни тугаллангач, 2024 йилга келиб ФНҚИЗда хомашёни қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга, яъни йилига 2 млн тоннагача, углеводородларни қайта ишлаш чуқурлигини эса 87 фоиздан 92 фоизгача ошириш имконияти туғилади.
“Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг нефть маҳсулотларига бўлган тобора ортиб бораётган эҳтиёжини қондиришдан иборат.
ФНҚИЗни модернизация қилиш заводда ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, хусусан, мотор мойлари сифатини “Евро-5” тоифасигача, ёғлаш учун ишлатиладиган мойларни API бўйича II+/III гуруҳ даражасигача ошириш имконини беради.
Янги турдаги маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза бўлиб, ташқи бозорда хорижий иштирокчилар билан рақобатлаша олади”, — дейди SANEG компанияси бош директори Шокир Файзуллаев.
Айни пайтда модернизация лойиҳаси доирасида жиҳозларнинг қарийб 40 фоизи етказиб берилган. Кимёвий сув тайёрлаш қурилмасига эга бўлган буғ қозонини лойиҳалаш ва қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Гидрокрекинг, водород ишлаб чиқариш, қисқа циклли ажратиш ускуналари қурилмоқда.
Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини бошқариш бўйича ягона марказ қурилиши ҳам давом эттирилмоқда. Бирлаштирилган диспетчерлик хонаси мутахассислари учун иш ўринлари сони 200 дан ортади.
Углеводородларнинг йўқотилиш ҳажмини камайтириш ва завод резервуарлар паркини янгилаш модернизация лойиҳасининг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Шу муносабат билан ФНҚИЗ лойиҳа-конструкторлик бўлими томонидан 36 та янги резервуарларни қуриш бўйича лойиҳа тайёрланган бўлиб, айни пайтда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда уларни ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилмоқда.
Заводнинг тобора кўпайиб бораётган қувватларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида умумий узунлиги 12 км бўлган янги ташқи газ қувурини ётқизиш бўйича техник топшириқлар тайёрланди. Ишчи лойиҳага мувофиқ қурилиш материаллари ва ускуналари харид қилинди, қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.
Эски тозалаш иншоотларини нефть маҳсулотларидан тозалаш жараёни давом этаётган бўлиб, кейинчалик иккиламчи қайта ишланганидан кейин улардан яна фойдаланилади. Бу компаниянинг экологик хавфсизлик бўйича мажбуриятларининг муҳим қисмидир.
Модернизация лойиҳасини амалга ошириш ишларига жами 100 дан зиёд махсус техника ва 1000 дан ортиқ ишчи жалб этилган. Бугунги кунда заводда жами 4173 киши меҳнат қилмоқда.
Модернизация ишларининг якунланиши Фарғона НҚИЗнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ошириш имконини беради.