Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган диний блогер суд томонидан чиқарилган қарордан норози эканлигини маълум қилди.
Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогер Аброр Абдуазимов маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда журналист Никита Макаренко ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судида Аброр Мухтор Алий номи билан танилган фуқаро — Аброр Абдуазимовга нисбатан журналист Никита Макаренконинг берган аризаси юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтган.
Унда, журналист судьядан Аброр Мухтор Алийга нисбатан таҳдид, туҳмат ва ҳақоратомуз хабарлар тарқатгани учун чора кўришни сўраган.
Шунингдек, Макаренко судьядан мазкур ишни жиноят иши таркибига ўзгартириш тўғрисида илтимоснома киритган. Бироқ унинг илтимосномаси қаноатлантирилмаган.
Натижада, судья Аброр Абдуазимовни МЖтКнинг 202-2-моддаси биринчи қисми билан шахс қадр-қимматини камситишга ёки унинг обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорда жарима тайинлаган.
Жаримага тортилишига қарамасдан, Аброр Мухтор Алий шахсий саҳифасида суд тафсилотларини очиқлаб, суд қароридан норози эканлигини баён қилди.
“Никита Макаренкони Никита-ой деган жумла билан ёзганим учун унинг йўқ обрўси тўкилган деб топилди. Суд менга 6 млн сўм жарима тайинлади.
Биз Никита Макаренкога қаршимиз. Унг нисбатан Ўзбекистонда “кетпараслик”нинг тарғиботи билан шуғулланаётганлиги, миллатнинг дарди ва ғами уларнинг қалбида эмаслиги ҳақида гапирган эдик. Шу сабаб маъмурий жавобгарликка тортилдик”, - дейди Аброр Муҳтор Алий.
Маълумот ўрнида, Аброр Мухтор Алий — 1976 йил 22 июль куни Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган.
Меҳнат фаолияти: 2004-2008 — Тошкент вилояти "Олимжон ота" жоме масжидида имом-хатиб. 2008-2009 — Хоразм вилояти "Фахриддин ар-Розий" ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчиси. 2011-2022 йилларда — Тошкент ислом университети ўқитувчиси. 2020 йилдан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими бош илмий ходими. 2021 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Қуръон ва тажвид ўргатиш бўлими мудири ўринбосари.



