Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тошкентда «HOTEL BUSINESS FORUM-2023» форуми ўтказилади
Мазкур форумда “Radisson”, “Hilton”, “Accor”, “Marriott”, “Wyndham” ва бошқа глобал меҳмонхона тармоқларининг минтақавий етакчилари қатнашади.
2–3 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “HOTEL BUSINESS FORUM-2023” тадбири бўлиб ўтади.
“Меҳмондўстлик тенденциялари: хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорликдан IT ечимларигача. Ўзбекистондаги меҳмонхоналар. Лойиҳалар ва бинолар” мавзусига бағишланган тадбир Ўзбекистон Отельерлар ассоциацияси томонидан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Унда “Radisson”, “Hilton”, “Accor”, “Marriott”, “Wyndham” ва бошқа глобал меҳмонхона тармоқларининг минтақавий етакчилари ҳам қатнашади.
Форумда “Тармоқ етакчиларининг ялпи мажлиси”, “Меҳмондўстлик секторини ривожлантиришда яшил иқтисодиёт: жаҳон тажрибаси”, “Ўзбекистондаги меҳмонхоналар, лойиҳалар ва бинолар”, “Таълим меҳмонхона соҳасида кадрлар ва тараққиётнинг асосий манбаи сифатида”, “Халқаро бренд тармоқлари мисолида меҳмонхона бизнесида хизматларни автоматлаштириш”, “Меҳмонхонада маркетинг ва PR: даромадни оширишнинг асосий воситаси”, “Хизмат кўрсатувчи провайдерлар: жамғармалар ёки инвестициялар.
Меҳмонхона индустриясини барқарор ривожлантириш, хизмат кўрсатиш, таълим ва ходимларни рақамлаштириш меҳмонхона индустриясини ривожлантиришнинг асосий “локомотиви” сифатида” каби долзарб мавзулар муҳокама қилинади.
Қолаверса, форум доирасида II-Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа 2022 йилда бошланган бўлиб, 27 та меҳмондўстлик номинацияси тақдим этилади.
Қайд этиш жоизки, тадбирда “Меҳмондўстлик секторини ривожлантиришда яшил иқтисодиёт: жаҳон тажрибаси” мавзусига алоҳида эътибор қаратилиб, халқаро экспертлар томонидан муҳим масалалар кўриб чиқилади ва таклифлар ўртага ташланади.
Таъкидлаш керакки, ушбу тадбир меҳмондўстлик соҳасидаги замонавий тенденцияларни муҳокама қилиш учун майдон бўлиб, етакчи халқаро экспертларни бирлаштиради. Маърузачилар ва модераторлар халқаро экспертлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари, туроператорлар, маркетологлар, меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи провайдерлар, глобал брендлар вакиллари сифатида долзарб мавзуларда ўз тажрибаларини баҳам кўрадилар.
Шу билан бирга, форумда меҳмонхона хизматларининг етакчи провайдерлари бўлган HoReCa сегменти учун тўлиқ маҳсулот ва хизматларни тақдим этувчи Интерактив Б2Б кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазма турли асбоб-ускуналар, мебель, интерьер буюмлари, профессионал тўқимачилик, кийим-кечак, хавфсизлик тизимларини автоматлаштириш ва бошқа соҳаларни қамраб олади.
“HOTEL BUSINESS FORUM-2023” тадбири олдинги форумдаги вазифалари туризмни ривожлантиришни ўз ичига олган бўлимлар вакилларини жамлашга муваффақ бўлган ягона йирик бизнес тадбирдир.
Бу меҳмонхона бозорини миқдорий ва сифат жиҳатидан ривожлантиришнинг энг долзарб масалалари бўйича ҳукумат ва хусусий сектор ўртасида очиқ ҳамда конструктив мулоқот ўтказиш учун коммуникацион бизнес платформаси ҳисобланади.
Маълумот учун, жорий йилда яна бир қанча операторлар Ўзбекистон меҳмонхона бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Хусусан, “Holiday Inn”, “Curio Collection by Hilton” Curio Collection by Hilton”, “Intercontinental” 2023 йилнинг биринчи чорагида меҳмонхоналарни ишга тушириш бўйича якуний ишларни амалга оширмоқда.
Бу Ўзбекистонда LEED GOLD (бутун дунёда қўлланиладиган яшил биноларни сертификатлаш дастури) сертификатига эга биринчи лойиҳа бўлади.
2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4000 дан ортиқ жойлаштириш объектлари фаолият кўрсатмоқда, улардан 2458 таси меҳмон уйлари ва ётоқхоналар, 1200 дан ортиқ меҳмонхоналар, 66 таси сертификат олган дам олиш масканларидир.
“Бу қадамлар Ўзбекистонда меҳмонхона саноатининг барқарор ва узлуксиз ўсишини таъминлашга қаратилган”, — дейилади хабарда.