Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Жеэнбековни Худо жазосини берсин» — Атамбаев озодликка чиққач нима деди?
Алмазбек Атамбаев криминал авторитет Батукаевни ноқонуний равишда озод қилгани учун 11,2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга даволаниш зарурати туфайли мамлакатни тарк этишга рухсат берилди.
Озодликка чиққанидан кейин Қирғизистон собиқ президенти зудлик билан даволаниш учун учиб кетиши кераклигини, аммо у албатта қайтиб келишини айтди.
“Мен ҳар доимгидек қайтаман, I'll be back”,
— деди у.
Қайд этиш керак, Первомайский туман суди Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга даволаниш зарурати туфайли мамлакатни тарк этишга рухсат берди. Атамбаев Sputnik нашрига берган интервьюсида даволаниш учун Испанияга боришини айтди.
“Шахсий таклиф Испания ҳукумати ва Sotsintern’ан келди. Мен улардан миннатдорман. Шунинг учун Испанияга даволанишим керак, деб ўйлайман
”, — деди у.
Атамбаев журналистларни судга бериб, катта хато қилганини айтди.
“Президент бўлганимда журналистларни судга бериб катта хато қилдим! Атамбаев у ҳақида аниқ ёзган ОАВга миннатдорчилик билдирди.
Балки норозилик намойишлари бўлгандир, лекин журналистлардан миннатдорман. Албатта, сўз эркинлиги бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мен судга ариза бериб, хатога йўл қўйдим. Президент эканлигимни ҳисобга олмадим”
, - дейди у.
Бундан ташқари журналистлар Атамбаевга: “собиқ президент Сооранбай Жээнбековни кечирасизми?” деб савол беришди.
“Мен Сооронбай Жеэнбековни қувиб ёки бирор нарса қилмоқчи эмасман, Худо жазосини беради ва аллақачон жазолади ҳам
”, — деди Атамбаев.
Собиқ президент озодликка чиққач, Алмазбек Атамбаевнинг рафиқаси ҳам интервью берди.
“Энг яқин одамлар йиғилди. Биз ҳар доимгидек қуурдак, шўрпо, бешбармоқ пиширамиз. Қариндошлар палов олиб келишди”, - дейди собиқ президентнинг рафиқаси Раиса Атамбаева.
Эслатиб ўтамиз, суд собиқ президент Алмазбек Атамбаевни криминал авторитет Батукаевни ноқонуний равишда озод қилгани учун 11,2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.