Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Фарғонада “участкавой” ўз қуроли билан ўзини отди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини бош қисмидан жароҳатлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.У. жорий йилнинг 5 декабрда тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган ҳамда у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.
Ўтказилган суриштирув ишлари давомида катта лейтенант А.У. яшаш хонадонидан тахминан 3 км узоқликдаги Бесаранг қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали ёқасидаги йўлининг четида, ўзига тегишли бўлган Spark русумли автомобилида ўзига бириктирилган ПМ табель қуроли билан бош қисмидан жароҳатланган, кома ҳолатда топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган.
Аниқланишича, ходим, ижтимоий тармоқларнинг “1xbet” иловасидан фойдаланиб, жорий йилнинг август ойида 45 млн. сўм ютқазганлиги учун, қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган. Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Маълумот учун: Республика кесимида қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилда 1 минг 454 та ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 6 ойида 2 минг 325 тага етган. Ушбу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та бўлса, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тадан ошган.



