Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

18:43 / 2023-02-12 442 0 Жамият

Тошкентда авария ҳолатига келиб қолган уйни қурган одам қамоққа олинган

Барпо этилган уй экспертизадан ўтказилган ва унинг хулосасига кўра, қурилишнинг бир нечта талаблари бузилган.

world-news

Ижтимоий тармоқларда янги қурилгани айтилган кўп қаватли уй деворлари ичидан дарз кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.  

Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманининг Мағрур кўчасидаги 55Б-уй 2017 йилда фуқаро Б.Зокиров томонидан ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилган ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ва сотилган.

Қайд этилишича, барпо этилган уй экспертизадан ўтказилган ва унинг хулосасига кўра, қурилишнинг бир нечта талаблари бузилган. Бино сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслиги ҳам аниқланган. Ҳозир уй авария ҳолатида.

Фуқароларга алдов йўли билан уй сотган Б.Зокиров эса 2022 йилнинг июнь ойида ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда одамлар ўлимига, бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши), 168-модда 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 229-моддалари (ўзбошимчалик) билан айбли деб топилган ва 8 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Айни вақт фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органи томонидан компенсация пулини ундириш учун суд жараёнлари давом этмоқда”, — дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш