Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Биринчи навбатда аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади – Тўра Боболов
Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва кун тартибида аҳолига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш, 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарори ижроси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда уй-жой сотиб олиш учун аҳолига 3 минг 493 та субсидия ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 2 минг 630 тасига субсидия ажратилган. Бу борадаги ишлар жорий йилда вилоят бўйича 65 фоизга бажарилган. Вилоят раҳбари аҳолининг уй-жойга муҳтож қатламига субсидия ажратиш, тизимнинг адолатли ва шаффоф ишлашини таъминлаш лозимлигини таъкидлади ва масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.
Президентнинг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига асосан Сурхондарё вилоятидаги 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш юзасидан 532 та тадбир амалга ошириш белгиланган. Шунингдек, вилоят Кенгаши қарори билан амалга ошириладиган тадбирлар 538 тага оширилди. Бугунги кунда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ички йўллар таъмири, ичимлик суви, электр-энергия ва газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа объектларда амалга оширилаётган ишлар бўйича масъуллар ҳисоботи тингланди. Вилоят раҳбари бу борада масъулларнинг иши қониқарсиз эканлигини, белгиланган чора-тадбирлар ҳамда вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят ҳокими бугунги кунда энг долзарб масала бўлиб турган электр энергияси таъминоти, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарорига асосан маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаёган ишларни муҳокама қилди.
Қарорга асосан вилоятнинг шаҳар ва туманларидан танлаб олинган оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда 120,9 км электр тармоқлари тортиш, 41 дона трансформатор пунктларини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда электр тармоқларини тортиш ишлари суст олиб борилаётганлигини, трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари ҳам охирига етказилмаганлиги танқид қилинди. Вилоят ҳокими “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва бошқа масъулларга аҳолига электр энергия етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўриш, бу борада вилоят ҳокимлигида ташкил этилган штаб томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берилди.
Йиғилишда шунингдек, доимий кўриб борилиши белгиланган, 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши муҳокама қилинди.
Ҳудудлар ва бошқармалар кесимида захираларнинг яратилиши таҳлил қилинди. Термиз шаҳри, Музработ, Қизириқ, Олтинсой, Шеробод туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши вилоят кўрсаткичи бўлган 97 фоиздан паст эканлиги танқид қилиниб, масъулларга хато ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли вазифа ва топшириқлар ҳамда уларнинг ижро муддатлари аниқ белгилаб берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати