Сўнгги янгиликлар
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Менинг исмим Муслима. Мен 12 ёшдаман. Мен энди ораларингизда йўқман...
Бундай хабарларни эшитган ҳар қандай одамнинг эти жимирлаб кетади, аномал совуқ, “свет” йўқлиги ёки газ муаммоси бунинг олдида чикора бўлмай қолади.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида бир норасида қиз ваҳший одам қўлида ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бундай хабарларни эшитган ҳар қандай одамнинг эти жимирлаб кетади, аномал совуқ, “свет” йўқлиги ёки газ муаммоси бунинг олдида чикора бўлмай қолади.
Бу воқеадан хабардор бўлмаган киши қолмаган бўлса керак, лекин шундай бўлса-да эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида ишлаган.
Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли Муслиманинг ваҳшийларча ўлдирилгани барчада бирдек нафрат ҳиссини уйғатмоқда. Facebook фаоли Барно Султанова вафот этган қизчанинг ички кечинмалари тўғрисида таъсирли пост ёзди.
“Менинг исмим Муслима. Мен 12 ёшдаман. Мен энди ораларингизда йўқман. Мени ўлдиришди. Ўша куни дугонам билан мактабдан келаётгандим. Биз қорнинг кир бўлиб кетаётгани ҳақида гаплашдик. Мазза қилиб қорга тўйганимизни гаплашдик. Дугонамнинг қўлидан ушлаб келдим. Унинг қўллари иссиқ ва юмшоқ эди.
Кейин йўл бошида айрилдик. Орқамда қўшнимиз-амаки келаётган эди. Мени чақирди. Мен у амакини яхши билардим. Уйимизда ёзда ишлаган эди. Мен тўхтадим. Сенга қизиқ нарса кўрсатаман деди.
Мен эргашдим. Мен у амаки мени қийнамагунча ёмон амаки қанақа бўлишини билмасдим. Мени бўғаётганда, ва ҳатто ўлаётганимда ҳам ўлим нималигини билмасдим.
Ҳозир ҳам билмайман ўлим нима? Чунки мен 12 ёшда эдим, бу ҳақда бирон марта ўйламагандим. Мен уяламан ва қўрқаман. Мени шунақа азоблашганидан уялаяпман.
Менинг яқинларим исмимни айтиб излашаётганда мен совуқ ва оғир тошларнинг остида эдим, мен ҳаммасини эшитиб ётардим. Улар кеч қолишганди, мен ўлиб бўлгандим.
Ҳатто амаки юзимга тош билан ураётганда ҳам ўлиб бўлгандим. Бўлди бошқа урманг, деганимни эшитмади. Ўлганлар гапирмайди деб ўйлаган бўлса керак.
Шунда ҳам мени УЯТ ҳисси тарк этмаганди. Қандай кўринаман уларга... Уларга бу ердаман деб айтгим келарди, айтдимам аммо ҳеч ким мени эшитмади. Яна мен излаётган бошқа амакилардан ҳам қўрқиб қолгандим. Мен дугонам мени топишини истардим. Мен негадир фақат унга дардимни айта оламан деб ўйлардим.
Мени топишди. Негадир ҳамма йиғлади. Мени кўтариб ОЛИБ кетишди, бир пой этикчам йўқолди, сумкамдан яхши кўрган ручкам ҳам тушиб қолди. Устозим ёдлашга берган яхши инсон ҳақидаги шеърни ҳам ёдлай олмагандим. Менинг кундалигим, дафтарларимга ўша куни уй вазифаси ёзилмади.
Бу ерда ўзимга ўхшаган қизалоқлар жуда кўп. Ана 14 ёшли опача, ана 7 ёшли Наташа, мени етаклаб бошқалар билан таништираётган 4 ёшли Зилола, 6 ёшли Эмма, ўзи қора, сочлари жингалак африкалик 5 ёшли Надиза, биз жуда кўпмиз. Бизни битта бирлаштириб турган нарса бор — биз қизалоқлармиз — биз фариштачалармиз. Ҳаммамизни ёмон амакилар қийнаган, ўғирлаб кетишган, ўлдиришган. Ота-оналаримиз, яқинларимиз бизни яхши кўришарди.
Дугонам йиғлаб кўзлари шишиб кетди. Биламан бизни ҳеч қачон унутишмайди... Менинг исмим Муслима, мен 12 ёшдаман. Мени ёмон амаки зўрлади ва ўлдирди”
Мазкур постга 1800 тадан ортиқ изоҳ қолдирилди, улар ичида “Murad Buildings” ҳам бор:
“Кучли ёзибтилар. Ўпкаларим тўлиб кетди. Мени ҳам қизларим бор, унинг устига бирларининг исми Муслима. Жуда қаттиқ таъсирландим…”