Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонда 62 ёшли аёл ҳамда унинг жияни ўлдирилиб кетилди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилоятида 62 ёшли аёл ва ҳамда унинг жияни номаълум шахслар томонидан ўлдирилиб кетилди. Бу ҳақда Effect.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 январь куни 15:40 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи, “Обод” кўчаси, 1-уйнинг ҳовлисида, аёл К.А. (1960 й.т., нафақада) ва жияни С.К.ларнинг (аёл, 2005 й.т., талаба) мурдалари қотиллик аломатлари билан топилган.
Шу йилнинг 25 январь куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.