Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Ўзбекистон ва Болгария ўртасида чартер авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда – Маданият ва туризм вазирлиги
Озодбек Назарбековнинг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов Болгария Республикаси Туризм вазири Илин Димитров билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Болгария ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Маданият ва туризм вазирлиги биносида Болгария Республикаси туризм вазири Илин Димитров билан Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ўртасида учрашув ўтказилган.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Болгария ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро туристлар оқимини ошириш, соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш ва икки давлат ўртасида чартер авиақатновларни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борган.
Болгария томонига Ўзбекистон туризмида амалга оширилаётган ислоҳотлар, туристик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай шароитлар ҳамда инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилган.
Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон ҳамда Болгария Республикаларида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳрида жорий йилнинг апрель ойида B&G, B2B форматида учрашувлар ташкиллаштириш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган маълумотларни Болгария оммавий ахборот воситаларида намойишини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилган.



