Qidirish

23:17 / 2023-01-14 560 0 Бизнес

«Сериал Ўзбекистон телеасарлари тарихида бурилиш ясай олди» – Тошкентда “Мендирман Жалолиддин” сериалининг иккинчи фасли премъера қилинди

Бугун, 14 январь куни “Зўр ТВ” телеканалининг “Ренессанс Ҳалл” асосий залида тарихий сериал – “Мендирман Жалолиддин”нинг иккинчи фасли тақдимоти бўлиб ўтди.

world-news

Сериал тақдимотида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этган. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сериалнинг иккинчи мавсумига шундай таъриф берилади: жасоратнинг сўнмас сиймоси, ғанимга асло тиз чўкмаган, аксинча ғурури, ори, жасорати билан ҳатто душманида ҳавас уйғотган халқ қаҳрамони ҳаётидан ҳикоя қилаётган, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун халқпарвар давлат барпо этиш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, миллатга хос анъана ва қадриятларни кенг тарғиб қила оладиган “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалининг иккинчи мавсуми премъера қилинди.

Таъкидланишича, Туркиянинг “Bozdag‘ film” кинокомпанияси томонидан суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериали буюк аждодимиз – Султон Жалолиддин Мангубердининг нафақат Ватанимиз, миқёсидаги балки бутун Шарқ оламида, шунингдек, жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида ҳикоя қилади.

Қўшимчасига, бундай тарихий шахслар ҳар асрда ҳам келавермайдиган буюклар сирасидан эканлигини назарда тутсак, бугунги ва келажак авлодларни ҳарбий Ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти бемислдир.

Негаки, Султон Жалолиддин Мангуберди Ватани, халқи, озодлиги йўлида тилларда достон бўлган. Курашларнинг кўлами миқёслари жиҳатидан таққосланганда тарозининг иккинчи палласига жаҳондаги бирон-бир ўтган шу тахлитдаги тарихий қаҳрамонни тенглаштириб, қиёслаб бўлмайдиган нисбий масофа мавжудлигига тарихий манбалар гувоҳлик беради, тарихий адолат бонг уришда давом этмоқда.

Таъкидлаш керакки, ўзбек ва турк ижодкорлари ҳамкорлигида яратилган ушбу сериал Ўзбекистон телеасарлари тарихида бурилиш ясай олди. Томошабинни Мангуберди яшаган даврга олиб тушди, ёшларни жасур ва довюрак боболаримизга қайта таништириб, уларга нисбатан меҳр уйғотмоқда.

Бунинг учун кадр ортидаги ва актёрларнинг улкан меҳнати сингиганини тан олмай илож йўқ. Сценарийдаги жузъий камчиликлар борлигидан кўз юма олмаймиз. Лекин актёрлар ижроси ҳаққоний ва жонли. Ўзбек актёрларининг маҳорати хорижлик ҳамкасбларидан кам эмаслигини борган сари кўзга ташланмоқда.

Айтиш мумкинки, ўзбек киномухлислари қалбидан чуқур жой олган “Мендирман Жалолиддин” сериалини кўрганда беихтиёр кўз олдингизда ўша давр гавдаланади, киши ўзини ўтмишга тушиб қолгандек ҳис қилади.

Султон Жалолиддиннинг кураш ва ҳаёт йўли мардлик ва жасоратда нафақат Ўзбекистон ёшлари ва халқимиз ва озодлик ҳамда мустақилликнинг том маънода қадрига етувчи башарият учун ибрат рамзидир. Унинг Ватан мустақиллиги йўлидаги сўнмас ва бетимсол жасорати мардликнинг энг сарбаланд эталон маконидир. Шунингдек, марду майдонлик сарчашмаси ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил центабр ойида Тошкентда «Мендирман Жалолиддин» сериали устида иш бошланишидан олдин “Жалолиддин Мангуберди: ҳаёт ва фильмлардаги бадиий мужассамлик” халқаро илмий-амалий конференциясида фильмнинг ғоявий талқини ва сценарийси муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш