Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Электр энергиясини асраб, бошқаларнинг чироғи ёнишига сабабчи бўлайлик» – «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Тошкент филиали фуқароларга илтимос билан чиқди
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Тошкент филиали истеъмолчиларга мурожаат қилиб, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида туну-кун тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Филиал шунингдек, истеъмолчилардан вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланишларини, ностандарт, энергия самарасиз қурилмалардан фойдаланмасликларини илтимос қилди.
Ўзбекистон бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво туфайли хонадонларга берилаётган газ босими ҳамда иссиқлик энергияси ҳароратининг тушиб кетганлиги сабабли асосий юклама электр таъминотига тушиши оқибатида электр етказиб бериш ва таъминотда узилишлар кузатилмоқда. Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрининг кўплаб туманларидаги электр тармоқларида носозликлар юзага келиб, таъминотда фавқулотда узилишлар содир бўляпти.
Шу муносабат билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида туну-кун филиалимиз томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали томонидан жойларда юзага келаётган носозликларни олдини олиш ҳамда фавқулодда аварияли узилишларни тезлик билан ўз вақтида бартараф этиш мақсадида, кучайтирилган навбатчилик штаби ташкил этилган.
Аномал совуқ кунлар даврида электр энергиясини узлуксиз етказиб туғруқхоналар, шифохоналар, мурувват ва меҳрибонлик уйларининг электр таъминотини бериш, тизимда аварияли узилишларни тезкор бартараф этиш, ижтимоий соҳа объектларини алоҳида назоратга олиш ҳамда фавқулотда ҳолатга барча электр қурилмаларини шай ҳолатга келтириш мақсадида, ташкил этилган тезкор чиқиш бригадаларига қўшимча мутахассислар жалб этилган.
Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда асосий ўринга эга бўлган подстанцияларга, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларига, туман электр таъминоти корхоналаридаги навбатчилик бўлимларига қўшимча малакали мутахассислар жалб этилиб, етказиб берилаётган электр энергияси туну-кун назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, бугун кун давомида 100дан ортиқ электр қурилмаларида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Носозликларни бартараф этиш учун барча корхоналарда 24 соат фаолият юритувчи махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар зарур транспорт воситалари, қўшимча электр қурилмалари захиралари билан таъминланган.
Бундан ташқари тармоқларда юкламани камайтириш ҳамда энергия ресурсларини биринчи навбатда аҳоли ва тиббиёт муассасаларига етказиб бериш учун йирик саноат корхоналарига газ ва электр энергияси етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди.
Бундан ташқари барча ҳудудлардаги кўча ёритиш чироқларининг бир қисми ўчирилиб, ундан тежалган электр энергияси аҳолига йўналтирилмоқда.
Шу ўринда истеъмолчилардан вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурслардан имкон қадар самарали фойдаланишларини, ностандарт, энергия самарасиз қурилмалардан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз. Иқтисод қилинган электр энергияси бошқа хонадонларнинг чироғи ёнишига сабаб бўлади.
Шунингдек айни кунларда Тошкент шаҳрида вужудга келган авариявий ҳодисларни тезкор бартараф этиш мақсадида бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг республика бўйлаб барча ҳудудий филиалларидан қўшимча кучлар сафарбар этилган.