Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Туркманистон мамлакатдаги биринчи ер ости газ омборини қуради
Табиий газ захиралари бўйича Туркманистон Россия, Эрон ва Қатар билан бир қаторда дунёнинг биринчи тўртта давлати қаторига киради.
Туркманистонда мамлакатдаги биринчи ер ости газ омбори (UGS) қурилади. Бу ҳақда “Нейтрал Туркменистан” газетаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ёқилғи-энергетика мажмуасини назорат қилувчи Бош вазир ўринбосари Шоҳим Абдраҳмонов ҳукумат йиғилишида видеоалоқа орқали мамлакатда Тижорат газ захираларини таъминлаш бўйича биринчи UGS иншооти қурилиши ҳақида гапирган.
Унинг айтишича, халқаро амалиётга мувофиқ, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, лойиҳалаш, жиҳозлаш ва қурилиш ишлари учун халқаро консалтинг компанияларини жалб этиш режалаштирилмоқда.
“Президент Сердар Бердимуҳамедов маърузани тинглаб, газ ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳимлигини ҳамда ишончли хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада ошириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади”, — дея хабар берди “Нейтрал Туркменистан”.
Қайд этиш жоиз, табиий газ захиралари бўйича Туркманистон Россия, Эрон ва Қатар билан бир қаторда дунёнинг биринчи тўртта давлати қаторига киради.