Qidirish

10:51 / 2024-03-21 437 0 Sport

“Manchester Siti” va “Chelsi” APLdan chetlatilishi mumkin

world-news

«Манчестер Сити» ва Лондоннинг «Челси» клублари молиявий фейр-плей тамойилини кўп бузгани учун АПЛдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Нашрга хитоб қилган манбага кўра, ушбу ишни ўрганаётган мустақил комиссия ҳар икки клубни четлатиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг биргина феврал ойида «Сити» нақд 115 маротаба фейр-плей қоидаларини четлаб ўтган. Бироқ «шаҳарликлар» адвокати жамоага қўйилган айбловларни «заказ» эканлигини даъво қилмоқда. АПЛнинг амалдаги чемпионининг тақдири 2024 йилнинг куз ойларида ҳал бўлиши утилмоқда.

«Челси»га ҳали айблов қўйилгани йўқ, бироқ ўтган ёзда клубнинг сотуви россиялик хўжайин Роман Абрамович давридан қолган молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар «кўклар»ни Чемпионшипга равона қилиши мумкин.

Мавсум бошида молиявий қоидабузарликлар учун комиссия қарори билан «Ноттингем Форест» тўрт очкодан, «Эвертон» эса 10 очкодан маҳрум этилганди, бироқ кейинроқ уларга тўрт очко қайтарилди.

Нашрнинг қайд этишича, ҳар иккала клуб ҳам комиссия таснифига кўра, «майда» қоидабузарликлар учун жазоланган. «Манчестер Сити»га қўйилган айбловлар ва «Челси»даги эҳтимолий фирибгарлик исботланса «жиддий» деб таснифланади.

Izohlar 0

Fikr bildirish