Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир бўлган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ террорчилик ҳаракатини кескин қоралаган
Жорий йилнинг 11 январь куни Кобул шаҳридаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш содир бўлди. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, портлаш оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган, яна ўн киши жароҳатланган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаб, баёнот берди.
“11 январь куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз. Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади ТИВ баёнотида.
Ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширгани айтилмоқда. “Толибон” бош вазир ўринбосари Аҳмадуллоҳ Муттакининг таъкидлашича, террорчи Ташқи ишлар вазирлиги биносига киришга уринган, бироқ хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган, кейин ўзини портлатиб юборган.