Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда «Индорама Агро» МЧЖ 560 та дарахтни қўпорди
Қашқадарёнинг Касбисида “Индорама Агро” МЧЖ 560 та дарахтларни қўпориб, табиат оламига 3 миллиардга яқин зарар етказди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани “Назартепа” қишлоғида истоқамат қилувчи фуқаро “Индорама Агро” МЧЖ ХК томонидан туманнинг “Наврўз” ҳудудида ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтлар техника ёрдамида илдизлари билан кўчириб ўтказилганлиги тўғрисида экологларга мурожаат қилган. Келиб тушган мурожаат бўйича инспекторлар ўрганиш олиб борган.
Ўрганиш давомида “Индорама Агро” МЧЖ ХК томонидан жами 560 (беш юз олтмиш) туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирганлиги оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати аниқланган.

Ноқонуний, рухсатсиз ҳамда дарахтларни кўчириш тартиб-қоидаларига амал қилинмасдан кўчирилганлиги оқибатида етказилган зарари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464-сонли қарори 4-иловасига асосан ҳисобланганда Табиатга, ўсимлик дунёсига 2 824 495 000 (икки миллиард саккиз юз йигирма тўрт минг тўрт юз тўқсон беш минг) сўмни ташкил этади.
Табиатга етказилган зарарни ундириш учун ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжаттлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.