Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ДХХ Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчини қўлга олди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Собиқ ҳарбий хизматчи танишига ҳарбий қисмга тегишли хонадонлардан бирини олиб беришни ваъда қилиб, пора олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ўтказилган тадбирда, собиқ ҳарбий хизматчи Д.Л. фуқаро Ш.Ж.га 14 500 АҚШ доллари эвазига ҳарбий қисмга тегишли уй-жойни доимий яшаш учун ордер олиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.