Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Аномал совуқ туфайли Тошкентда 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади
Ҳаво ҳарорати эрталаб -24 даражагача пасайгани сабабли Тошкент шаҳрида MAN русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Улар камроқ сиғимли ҳаракатланувчи таркиблар билан алмаштирилган.

Бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳрида “MAN” русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Бу ҳақда “Газета.uz”га “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди.
Хабарда айтилишича, эрталаб соат 5:30 да автобус базаларида 40 та MAN катта сиғимли сиқилган газда ҳаракатланувчи автобуслар ўт олмаган.
Ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари бунга нима сабаб бўлганини текширганда тунги ҳаво ҳароратининг -24 даражагача пасайиши туфайли автобусларнинг газ баллонларидаги клапанлар музлаб қолгани маълум бўлган. Натижада газ билан ўт олдириш имкони бўлмаган.
“Эртага бундай бўлмаслиги учун бугун кечқурун “MAN”лардаги клапанларни алмаштирамиз”, — деди Анвар Жўраев.
Йўналишларга катта сиғимли автобуслар ўрнига кичик сиғимли Isuzu NP 37 ва HC 40, шунингдек, ўрта сиғимли Isuzu LE 60 русумли автобуслар киритилди.
“Кечикиш 45 дақиқадан бир соатгача бўлган. Бугуннинг ўзида жами 1069 та автобус ҳаракатга чиқарилди. Шундан 19 таси хусусий автобуслар бўлиб, уларга учта йўналиш ажратилган”, — деди Анвар Жўраев.
Унинг таъкидлашича, барча автобуслар мониторинг хизматида кўрсатилмаган, чунки пойтахтда ҳаракатланадиган автобуслар одатда шаҳар атрофи бўйлаб йўл юради. “Тошшаҳартрансхизмат” раҳбарининг қўшимча қилишича, аёзли кунларда йўловчилар оқими камаймоқда.
Бунга кўплаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабаларининг ўқишни бошламагани, қатор ташкилотлар ходимларининг масофавий ишлашга ўтказилгани ҳам ўз таъсирини ўтказган.



