Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Мингдан ортиқ ўзбошимчалик» – Сирдарёда ер билан боғлиқ қонун бузилиш холатлари ҳақида маълумот берилди
Кадастр агентлиги Сирдарё бошқармаси бошлиғи Олимжон Махаров вилоятда ўтган 2022 йил давомида ер билан боғлиқ қонун бузилиш холатлар бўйича қандай ишлар амалга оширилгани ҳақида маълумот берди.
«Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 2022 йил давомида 1 011 та ҳолатда 264,43 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди. Ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга қонунчиликда белгиланган муддатларда 866 нафар ҳуқуқбузарлар томонидан 259.92 гектар ер майдонлари ихтиёрий равишда давлат заҳирасига қайтарилди. Қолган, 78 та ҳолатда 1,60 гектар ер майдони фуқаролик бўйича суд томонидан мажбурий тартибда бартараф этилиб жами 944 та ҳолатда 261,5 гектар ер майдонлари ўз ҳолатига қайтарилди».
Модомики, бундай қонун бузилиш ҳолатлари ҳамон кузатилаётган экан, бошқармада уларнинг олдини олиш чоралари бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
«Ер ва ундан фойдаланиш тартиблари қонун билан тўлиқ тартибга солинган. Бироқ, назорат тадбирлари давомида жойларда ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари ҳали-ҳамон учраб турибди.
Бунинг олдини олиш учун бошқармамиз томонидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда. Шунинг билан бир қаторда ҳафта якунида соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгиланмоқда. Мавзу доирасида соҳамизда фаолият олиб бораётган худудий туман, шаҳар бўлимлари инспекторларига ўқув семинарлари ташкил этилиб уларнинг малакаси оширилмоқда. Соҳага янги йўналишларнинг жорий этилиши эса ишимизни янада жадаллаштиришга имкон бермоқда».
Жумладан, Маъмурий амалиёт йўналиши орқали 2022 йил мобайнида ер билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 3 минг 491 нафар фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, уларнинг 2 минг 665 нафарига 4 млрд. 954 млн сўм миқдордаги жарима чораси қўлланилган.
Шунингдек, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус «Э-ер назорат» (ИД) дастури амалиётга киритилди. Унинг асосий мақсади ерга алоқадор қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат. Бунда тегишли ер майдони, жойлашган манзили, қачон ва қайси қонун бузилгани, кўрилган чоралар хусусида суд, прокуратура, ИИБ, МИБ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш имконияти яратилиб, ҳозирда ушбу дастурдан кенг фойдаланиляпти.
«Бу борадаги муаммоларни бартараф этишда қонуний тарғибот ва тушунтириш ишларининг самараси жуда катта. Шу боис аҳолига ердан фойдаланиш тартиблари юзасидан мурожаатлар, огоҳлантиришлар бериш билан бир қаторда жойларда маҳалла раислари ва масъул ходимлар билан тушунтириш ишларини ҳам олиб боряпмиз.
Бунинг учун ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кўплаб чиқишлар қилган бўлсак, ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил этиб, мавжуд муаммолар хусусида юзма-юз мулоқотлар олиб боряпмиз. Ер билан боғлиқ муаммолар ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишда, аввало, фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимини шакллантириш бизнинг асосий мақсадларимиздан бирига айланган», дейди Махаров.